Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

тошбўрон қилганимда фалончини қилардим», деганларми?, деб сўраганида ровий: «Йўқ, у Исломда ошкора қиладиган бир аёл эди», деб жавоб берди». Бухорийнинг ривоятида


«كانَتْ تَظْهَرُ فِي الإِسْلامِ السُّوءَ»
«Исломда ёмонликни ошкора қиладиган» тарзида келган. Яъни унинг бузуқлигини ҳамма билар эди-ю, лекин зино исботи билан ҳам, эътироф билан ҳам ўз исботини топмаганди. Яна Ибн Аббоснинг ҳадисида келишича, Ҳилол ибн Умайя ўзининг хотинини Шурайк ибн Самҳо билан бўлган деб «туҳмат» қилади ва мулоана ояти нозил бўлади. Пайғамбар с.а.в. уларга одам юборадилар. У кишининг:


«إنَّ اللهَ يَعْلَمُ أنَّ أَحَدَكُمَا كَاذِبٌ, فَهَلْ مِنْكُمَا تَائِبٌ»
«Иккалангдан биринг ёлғончи эканингни Оллоҳ билади. Тавба қиладиганинг борми?», деганларига одамлар гувоҳ бўлишади. Аёл туриб гувоҳлик берди. Бешинчисига келганда уни тўхтатишди ва у тан олади дейишди. У дудуқланди ва тисарилди. Энди қайтса керак деб ўйладик. Кейин қавмимни минбаъд шарманда қилмайман, деб қайтиб кетди. Пайғамбар с.а.в.:


«أنْظُروهَا, فإنْ جَائَتْ بِهِ أَكْحَلَ الْعَيْنَيْنِ سَابِغَ الإلْيَتَيْنِ, خَدْلََخَ السَّاقَيْنِ, فَهُوَ لِشَرِيْكِ بْنِ سَمْحَاءَ»
«Унга қараб туринглар, агар у қоракўз, думбаси тўла, сонлари йуғон бола туғса, у Шарийк ибн Самҳоники бўлади», дедилар. Худди шундай бола туғди ҳам. Шунда Пайғамбар с.а.в.:


«لَوْلاَ مَا مَضَى مِنْ كِتَابِ اللَّهِ لَكَانَ لِي وَلَهَا شَأْنٌ»
«Оллоҳнинг Китобидан (бу иш хусусидаги оят) келиб бўлмаганида у билан бошқача гаплашган бўлардим». Бухорийнинг ривоятида


«مِنْ حُكْمِ اللهِ»
«Оллоҳнинг ҳукмидан», дейилган. Мана бу ҳодисада аёлнинг зино қилгани белгилари аниқ кўриниб турарди. Пайғамбар с.а.в. ҳам унинг зино қилганига қаноат ҳосил қилгандилар. Шундай бўлса ҳам унга ҳад тайинламадилар. Чунки иш Қуръонда келган шаръий исбот билан ўз исботини топмаган эди. Бу нарса шуни таъкидлайдики, зино зинога хос исбот билан, яъни иқрор ёки тўрт гувоҳ ё ҳомиладорлик билан исботланмагунча, кишига ҳад белгиланмайди.

 

38-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222